Афғонистондаги зилзила қурбонлари икки мингдан ошди

Кеча, 7 октябрь куни Афғонистонда содир бўлган вайронкор зилзила оқибатида 2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Толибон” етакчилигидаги муваққат ҳукуматдаги Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш вазирлигига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Агентликнинг қайд этишича, зилзила оқибатида 2053 киши ҳалок бўлган, 9240 киши жароҳатланган. Шунингдек, 1329 та уй вайрон бўлган.

Расмийларга кўра, олти қишлоқ бутунлай вайрон бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Афғонистон ғарбида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила аҳолиси 272 минг киши бўлган Ҳирот шаҳридан 40 километр узоқликда содир бўлган. Унинг ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган. Табиий офат кучи дастлаб 6,1 балл деб ҳисобланган.