Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи қанча?

Ўзбекистон бўйича 2022 йилнинг январь–июнь ойларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3,5 миллион сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига (2,9 миллион сўм) нисбатан 119,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмита ҳисоботига кўра, 2022 йил январь–июнь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи — банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасига тўғри келиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш даражаси 124,8 фоизни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп иш ҳақини Тошкент (5,48 миллион сўм), Навоий (4,85 миллион сўм ) ва Тошкент вилояти (3 миллион 96 минг сўм) аҳолиси олган, шунингдек қолган ҳудудларда:

Қорақалпоғистон — 2 миллион 985 минг сўм (112,2 фоиз);
Андижон вилояти — 3 миллион 83 минг сўм (119,8 фоиз);
Бухоро вилояти — 3 миллион 96 минг сўм (115,7 фоиз);
Жиззах вилояти — 2 миллион 748 минг сўм (117,5 фоиз);
Қашқадарё вилояти — 2 миллион 744 минг сўм (119, 1 фоиз);
Наманган вилояти — 2 миллион 687 минг сўм (117,4 фоиз);
Самарқанд вилояти — 2 миллион 663 минг сўм (116,2 фоиз);
Сурхонадарё вилояти — 2 миллион 729 минг сўм (115,4 фоиз);
Сирдарё вилояти — 2 миллион 992 минг сўм (120,7 фоиз);
Фарғона вилояти — 2 миллион 663 минг сўм (116,6 фоиз);
Хоразм вилояти — 2 миллион 902 минг сўм (119,5 фоиз).

Скриншот: Давлат статистика қўмитаси
Фаолият турлари бўйича ойлик иш ҳақи қуйидагича:

банк, суғурта, лизинг ва кредит-воситачилик фаолияти — 9 миллион 149 минг сўм;
ахборот ва алоқа — 6 миллион 693 минг сўм;
юк ташиш ва сақлаш — 4 миллион 653 минг сўм;
саноат — 4 миллион 548 минг сўм;
қурилиш — 4 миллион 226 минг сўм;
савдо — 3 миллион 608 минг сўм;
таълим — 2 миллион 583 минг сўм;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 2 миллион 377 минг сўм.