Колумбия университетларининг бирида бир талаба аниқ фанлар дарсига кеч қолиб келди.
Аудиториянинг охирига бориб ўтирди-да, бир oз ўтмай бошини китоб устига қўйиб ухлаб қолди. Дарс охирида талабаларнинг шовқин овозидан уйғониб кетди. Қараса профессор доскага иккита масала ёзиб қўйган экан. Шоша-пиша масалани дафтарига кўчириб олди-да, аудиториядан чиқиб кетди. Уйга қайтгач шу икки масалани ечими хақида ўйлай бошлади. Масалалар жуда ҳам қийин эди.
Кутубхонага бориб керакли китоб ва манбаларни қидира бошлади. Тўрт кундан кейингина биринчи масалани жавобини топа олди. Масаланинг жавоби хам бир неча вароқларни банд этган эди.
Иккинчи масалани ечишга улгурмади ҳам, еча олмаганидан профессорнинг қийин вазифа берганликда айблади. Кейинги математика дарсида қизиқ ҳодиса рўй берди. Яъни профессор уйга берилган вазифанинг жавобини сўрамади. Дарс тугашидан аввал у профессорнинг олдига бориб:
— Профессор, берган вазифангизни тўрт кун ичида ўрганиб чиқиб, фақатгина биринчи масаланинг жавобини топа олдим, — деб масала ечилган қоғозни узатди. Профессор ҳайратланиб:
— Мен ҳеч қандай вазифа бермаган эдим-ку?! Доскага ёзилган икки масаланинг эса ҳозиргача илм-фан ечимини топишдан ожиз бўлган.
Бу салбий қаноат кўпчилик олимларни масалани ечимини топишга ҳаракат қилишдан, ҳатто, ўйлаб кўришдан ҳам тўсиб қўйган эди.
Агар бу талаба ҳам дарсда уйғоқ бўлганда ва профессорнинг гапини эшитганда бу масаланинг ечимини топишни ўйлаб ҳам кўрмасди.
Баъзан муваффақиятга эришиш учун бу йўлдан қайтарадиган сўзларни эшитмаслик керак бўлади.