Ҳиндистонлик юрист поезд учун иккита билет олган ва 25 цент ортиқча тўлов қилган. Ушбу маблағни қайтариб олиш учун 22 йил давомида курашди ва охири ютиб чиқди.
Тунгнатҳ Чатурведи, ушбу иккита билетни 1999 йил олган эди. Воқеа ўлканинг шимолидаги Уттар Прадеш вилоятида, “Матҳура” поездь станциясида бўлган.
22 йил давом этган даъводан кейин истеъмолчилар суди Чатурведининг фойдасига ҳукм чиқарди ва ортиқча берган пулини зиёдаси билан қайтариш ҳақида хулоса берди.
66 ёшли Чатурведи, ушбу ариза юзасидан 100 дан ортиқ судда қатнашганини айтди ҳамда “Бу даъво бўйича йўқотган вақтим ва қувватимнинг бадалини тўлаб бўлмайди” деган.
Суднинг бунчалик чўзилиб кетишига сабаб адолатнинг юзага чиқиши жуда қийинлиги билан изоҳлаган Чатурведининг фикрига қарши ўлароқ адвокат, бунга сабаб орада судяларнинг таътилга чиққани ёки нафақага чиқиб кетишганини таъкидлади.
Оила аъзолари Чатурведини бир неча бор аризасини қайтариб олишга кўндирмоқчи бўлишди, чунки юрист ниҳоятда руҳан эзилган эди.
Бироқ Чатурведи бошлаган ишидан умуман воз кечмади.
Чатурведи, “Буерда гап пулда эмас. Бу адолатсизлик билан кураш бўлди. Шу сабабли ҳам курашишга арзийди. Қолаверса, мен ўзим юрист бўлганлигим учун адвокатлик тўловини қилишга ҳожат қолмади. Агар шундай бўлмаганда ҳақиқатдан бу ишим менга жуда қимматга тушган бўларди” деди.
Дилбар Ражабова тайёрлади