Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаcи томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Т.А. ва Ж.М. олдиндан ўзаро тил бириктиришиб, фуқаро А.га гўёки ўзларини Тошкент шаҳридаги хусусий бандлик агентлигининг вилоят филиали ходимлари сифатида таништириб, уни Корея давлатидаги кемасозлик заводига ишга киритиб қўйишни 11 000 АҚШ долларига келишиб, олдиндан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.