Ҳиндистонда истиқомат қилувчи аёл шифохонага бориб, 4 йил олдин унинг буйрагини эри яширинча сотганини билиб қолди. Бу ҳақда Esoreiter.ru маълум қилди.
Таъкидланишича, аёл қорин қисмида кучли оғриқ билан касалхонага ётқизилган ва шифокорлардан бунинг сабаби нима эканлигини билиб олган. Маълум бўлишича, тўрт йил аввал эри унинг буйрагини яширинча сотиб юборган.
World of Buzz нашрининг ёзишича, шифокорлар 31 ёшли Ранжита Кундани текширишган шифокорлар унинг битта буйраги йўқ эканлигини айтганида аёл ҳайратда қолган.
Гап шундаки, 2018 йилда аёл буйрагидаги тошларни олиш учун турмуш ўртоғи маслаҳат берган клиникага ётган, унинг буйрагидаги тошлар наркоз таъсирида олиб ташланган. Аниқланишича, ўша пайтда эркак аёлининг бир буйрагини шу клиникада даволанаётган бошқа бир аёлга сотиб юборган.
Аёл ўзига келганида ҳеч ким бу ҳақда бирдирмаган, эркак эса пулни синглиси билан бўлишиб, саккиз ой аввал аёл билан расман ажрашган.
Бундан хабар топган ҳиндистонлик полицияга ариза билан мурожаат қилган ва полиция тергов бошлаган.