11 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14 даража совуқ, кундузи 5-7 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража совуқ, Устюртда 27-30 даража совуқ, кундузи 20-23 даража совуқ бўлади.Рекламани ёпиш

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража совуқ, кундузи 8-13 даража совуқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ, баъзи жойларда 12 даража совуқ, чўл ҳудудларда кечаси 27-30 даража совуқ, кундузи 12-17 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, баъзи жойларда 17 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ, баъзи жойларда 12 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача, айрим жойларда 23-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача, айрим жойларда 23-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача, Фарғона вилоятининг айрим жойларида 23-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 1-6 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиш хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача, айрим жойларда 23-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража совуқ, кундузи 7-12 даража совуқ бўлади.