Ҳафта давомида Ўзбекистонга бир нечта нам ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда

Марказида атмосфера босими 1005 гПа гача бўлган яхлит циклоннинг (яшил ранг) Ўзбекистонга кириб келиши 1-2 феврал кунлари Самарқанд, Жиззах ҳамда Тошкент вилояти ҳудудларида кучли ёғингарчиликлар билан ўтиши маълум бўлмоқда.

Ўзгидромет синоптиклари 1-2 февраль кунлари республиканинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ҳам кучли қор ва ёмғир ёғишини прогноз қилди. Ҳафта давомида республика ҳудудларига Ўрта Ер денгизидан нам ҳаво оқимлари кириб келади.

Нам ҳаво оқимлари тунлари ҳаво ҳароратининг республиканинг катта қисмларида нол даража ва ундан бироз юқори бўлишини таъминлайди.