Аҳолидан ундирилган 158,5 млн маблағни ўзлаштирган ХУЖМШ аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.K.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари С.А. Кичик-Бешёғоч кўчасидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолидан коммунал тўловлар учун йиғилган 158,5 млн сўм нақд пулларни ширкат ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.