Тошкентда поезд рельсдан чиқиб кетди

2023 йил 11 март куни соат 12:05 ларда “Қўқон-Тўқимачи-Арис” (Қозоғистон) йўналишидаги юк поезди таркибида жами 51 та ҳар хил турдаги бўш вагонлар билан ҳаракатланаётган вақтида, Яшнобод туманидаги “Хамза-Тошкент товар” темир йўл бекатлари оралиғида ушбу поезд таркибидаги 3 та вагон темир йўл изидан чиқиб кетган.

Тан жароҳати олган шахслар мавжуд эмас.

Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.