Ўзбекистон бўйлаб 2023 йил давомида авто-мото саёҳат экспедиция ташкил этилади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Маданият ва туризм вазирлиги, авто-мото туризм ассоциацияси ҳамда Дунё бўйлаб телеканали билан ҳамкорликда мамлакатнинг жозибадор туризм салоҳиятини, ҳудудларнинг тарихи, маданияти, урф-одати ва қадриятларини кенг тарғиб этиш мақсадида 2023 йил давомида Ўзбекистоннинг барча мўъжизакор туристик масканлари бўйлаб авто-мото саёҳат экспедиция челленжи бўлиб ўтади.
Челленж доирасида 21 март — Наврўз умумхалқ байрами муносабат билан 19—21 март кунлари Жиззах вилоятининг Зомин, Фориш, Арнасой туманларининг бўйлаб саёҳат экспедицияси ташкил этиш кўзда тутилган. Қайд этилишича, бундан асосий мақсад — юртдошлар орасида жамоавий ва мустақил равишда саёҳатга чиқишни тарғиб қилиш, туризм маданиятини шакллантириш, ички ва ташқи туризм салоҳиятини ошириш.