Сирдарё вилояти прокурори лавозимидан озод этилди

Сирдарё вилояти прокурори Мавлонов Санжар Абдираҳимович лавозимидан озод этилди.

Маълумот учун, Санжар Мавлонов бу лавозимга 2022 йил 30 апрель куни тайинланган эди.

Бунга қадар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимида фаолият олиб борган.