Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори лавозимидан озод қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шахрух Хамидович Рахимов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори лавозимидан озод қилинди.

Шахрух Рахимов мазкур лавозимга 2022 йил декабрь ойида тайинланган эди.