Тошкент вилоятидаги уйда ўнлаб итларни сўйган фуқаро 10 суткага қамалди

Аввалроқ Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонларнинг бирида итлар сўйилганлиги акс этган видео тарқалиб, ҳолат юзасида суриштирув олиб борилаётгани хабар қилинган эди.

Жорий йилнинг 11 март куни Юқори Чирчиқ туманида ўтказилган суд мажлисида 1986 йилда туғилган фуқаро Б.Х. ушбу иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 111 моддаси 2 қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳаракат маъмурий жазодан кейин жиноий жавобгарликка сабаб бўлади (Жиноят кодекси 202(1)-моддаси).