Ижтимоий тармоқларда собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Бош вазир Абдулла Ариповга маслаҳатчи этиб тайинлангани ҳақида хабарлар тарқади. Ушбу хабар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати билан боғландик.
«Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайди», дея маълум қилди матбуот хизмати раҳбари.