2023 йил 31 март куни эски гувоҳномаларни алмаштиришнинг биринчи босқичи якунланиши, 2010 йилгача берилган эски «права»лар ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ва белгиланган муддатда ҳужжатини алмаштирмаганлар сонининг кўплигини ҳисобга олган ҳолда 18-19-20 ҳамда 22 март кунлари ДХМ ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимлари томонидан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш имкони яратилди.
Бунинг учун иш графиги меҳнат қонунчилиги доирасида қайта кўриб чиқилди.
Бунда, юқорида қайд этилган кунларда ДХМлар ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимлари орқали ҳайдовчиларимиз эрталаб соат 9:00дан кечги соат 18:00 гача хизматдан фойдаланишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, эски намунадаги “права”ни янгисига алмаштириш учун нафақат ДХМларга ёки ИИББ ЙҲХБ мурожаат қилишингиз балки уйдан туриб ЯИДХП буюртма беришингиз мумкин.
Жорий йил февралдан бошлаб ҳозирги кунга қадар 5 500 дан ортиқ фуқаро ушбу таклиф этилаётган тартибдан фойдаланган ҳолда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштирган (почта орқали уйларига етказиб берилган).
Маълумот учун:
Бугунги кунга келиб 2010 йилгача берилган гувоҳномаларни янгисига алмаштириш лозим бўлганлар сони 200 мингдан ортиқни,
2010–2012 йилларда берилган гувоҳномаларни янгисига алмаштириш лозим бўлганлар сони 100 мингдан ортиқни,
2013–2015 йилларда берилган гувоҳномаларни янгисига алмаштириш лозим бўлганлар сони 150 мингдан ортиқни,
2015 йилдан кейин берилган гувоҳномаларни янгисига алмаштириш лозим бўлганлар сони 150 мингдан ортиқни ташкил қилмоқда.
Жорий йилда 600 мингдан ортиқ эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадагисига алмаштирилиши лозим.