Февраль ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижарасининг ўртача нархи 1 кв.м учун 9,86 долларни ташкил қилди. Бу январь ойига нисбатан 2,3 фоизга кам. Маълумотлар Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тақдим этилган.
Энг юқори ижара нархлари Шайхонтохур (1 кв.м учун 13,3 доллар), Яккасарой (1 кв.м учун 12 доллар) ва Миробод (1 кв.м учун 12 доллар) туманларида қайд этилди.
Нисбатан паст кўрсаткичлар Учтепа (1 кв.м учун 7,7 доллар), Сергели (1 кв.м учун 6,8 доллар) ва Бектемир (1 кв.м учун 6,6 доллар) туманларида қайд этилган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси нархи ўртача 19,9 фоизга ошган.