Жиззах вилояти Арнасой туманида 17 март куни эр рашк сабаб хотинини пичоқлади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса «Олтин водий» маҳалласида содир бўлган. Шу маҳаллада яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро билан 28 ёшли турмуш ўртоғи ўртасида рашк сабаб жанжал келиб чиққан.
Оқибатда эр ошхона пичоғи билан дастлаб аёлига, кейин эса ўзига жароҳат етказган. Ҳодиса сабабли 2 нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси воқеа жойида вафот этган. Эркак эса туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.