Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларига 33 та «Gentra» топширилди

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз U-20 Осиё кубогида чемпионликни қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Бугун ғолибларни тақдирлаш мақсадида Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида махсус маросим ташкиллаштирилди.

Жамоа аъзоларига Президент совғаси сифатида 33 та «Gentra» автомашиналари калитлари топширилди.