Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилди

«Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (120-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

▫️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;

▫️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.