Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га маълум қилишича, мазкур ҳодиса бугун, 23 март куни соат 01:55 да Фарғона вилояти Риштон туманида содир бўлган.
Ушбу туманда яшовчи 36 ёшли Д.Д. (ҳаваскор ҳофиз) қонуний никоҳдан ўтмай яшаб келган 31 ёшли аёл М.Б. билан оилавий масалада жанжаллашиб қолган. Натижада, ошхона пичоғи билан бир неча маротаба унга тан жароҳати етказган.
Олган тан жароҳатлари оқибатида аёл ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.