Мираброр Усманов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди иш бошлади

“Ezgu maqsad” халқаро хайрия жамоат фондининг номи Мираброр Усманов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди деб ўзгартирилди.

Фонд ўз фаолиятини 2017 йил 14 июлдаги Президент қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб давом эттиради. Яъни аҳолининг ижтимоий, молиявий кўмакка муҳтож бўлган қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.