Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 27-28-апрель кунлари 2-Тошкент халқаро инвестиция форуми (TIIF-2023) бўлиб ўтади.

Биринчи TIIF дунёнинг 56 мамлакатидан 2000 дан ортиқ иштирокчилар — йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонларни бирлаштирган йирик халқаро тадбирга айланди.

TIIF-2023 қатнашчиларининг сони янада ошиши кутилмоқда, унинг давомида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг инвестициявий салоҳиятини атрофлича очиб беришга қаратилган ялпи мажлис, экспертларнинг 30 дан ортиқ қизғин баҳс-мунозаралари, панел мунозаралари, давра суҳбатлари ва b2b музокаралари ўтказилиши режалаштирилган.