Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи Муслимахон Файзуллаева ва унинг турмуш ўртоғи Достонбек Файзуллаев бирйўла уч эгизак ўғилларнинг ота-онасига айланди.
Туғуруқ жараёни вилоят перинатал марказида маҳоратли шифокорлар назорати остида кесарча усулида, асоратсиз амалга оширилди. Натижада 1715, 2350 ва 2510 грамм билан жажжи чақалоқлар дунёга келди.
Ҳозир она ва гўдакларнинг саломатлиги яхши. Биринчи гўдак нисбатан кам вазн билан туғилганлиги боис алоҳида парваришланмоқда. Иккинчи ва учинчи фарзандларнинг зарур витамин ҳамда она сути билан озиқланиши эса неонатолог шифокор ва ҳамширалар назоратида.