2023 йилда Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни яна бир бор ошириш режалаштирилган.
Аввалроқ 1 апрелдан пенсия ва нафақалар ўртача 7 фоизга, 1-майдан эса бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи 7 фоизга ошиши хабар қилинганди.
«Иккинчи ўсиш — давлат сектори ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни яна 10 фоизга ошириш 1 сентябрдан режалаштирилган.
2023 йилда иш ҳақи ва пенсияларнинг икки баравар ошиши ҳисобига умумий ўсиш ўртача 17,7 фоизни ташкил этади», деди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Обидхўжаев.