Тошкент шаҳар ҳокимлиги куни кеча кучли ёмғирдан сўнг кузатилган сув тошқинлари бўйича муносабатт билдирди.
«Тошкент шаҳридаги лотокларнинг ўртача диаметри 300 ммга тенг. Улар ёғингарчилик сувларини коллекторлар ва каналларга етказади.
2 апрель куни 2 соат давомида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида 20 мм ёмғир ёғди ва бу апрель ойи учун белгиланган умумий меъёрнинг яъни 60 мм.нинг учдан бир қисмига тенг.
Лотоклар бир пайтнинг ўзида бундай катта оқимни қабул қилишга мўлжалланмагани боис, шаҳримиздаги бир неча манзилгоҳларда сув тўпланиши кузатилди.
Бу ҳолатни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ва унинг туман бошқармалари, коммунал соҳа тизимлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ички ишлар бош бошқармасининг 500 дан ортиқ ходимлари ва 100 дан ортиқ махсус техникалари жалб этилиб, 23:00 гача барча манзиллардаги ҳолатлар бартараф этилди», дейилади хабарда.