Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилмоқда.
Унга кўра:
ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, ўттиз кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади;
Ушбу имтиёз маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда ҳам татбиқ этилмоқда.
Бироқ ушбу имтиёзлар:
— транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш;
— транспорт воситалари ҳайдовчилари, йўл ҳаракати иштирокчиларининг мастлигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш бўйича назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилмайди.
Бундай ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар жаримани тўлиқ тўлашига тўғри келади.