Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда вилоят Давлат солиқ бошқармаси солиқ назорати бўлими бош инспектори Пастдарғом туманида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятда ўтказилган текширувда аниқланган 2,5 млрд сўмлик солиқ қарздорлигини ушбу текширувни ўтказган ҳамкасби орқали 1 млрд сўмга тушириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) -моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.