25 ёшли аёл ва унинг 8 ойлик ўғлининг ўлим сабаби аниқланмоқда

Бугун ижтимоий тармоқларда она ва бола ис газидан вафот этганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. 

Аниқланишича, ушбу ҳолат Миробод туманида жойлашган уйнинг бирида содир бўлган. Натижада 25 ёшли аёл ва унинг 8 ойлик ўғли вафот этган.

Бош прокуратура марҳумларнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланганлигини маълум қилди.

«Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.