Айрим ҳолларда кадастр паспорти бепул расмийлаштирилади

Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

➖кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

➖кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

➖кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).

Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.