Орадан 113 йил ўтиб, ноёб қуш турларидан ҳисобланган пловер қуши Ҳатайда учради. Қушлар бўйича тадқиқотчи Али Отахон “Ўлкамизда пловер қушининг 7 хил тури мавжуд. Энг нодир турларидан бири эса айнан шу пловердир. Унинг кўксидаги қалин патлари ҳамда кўзлари устидаги қошсимон оппоқ туклари тезда диққатни тортади” дея маълум қилган.
Бу қуш қиш фаслини шарқий Африкада ўтказади. Пловер гарчи учиш йўналишини аниқ билмаса ҳам табиий равишда кўчиш вақтида Туркияга қараб учади. Анча йиллар олдин ҳам пловернинг Ҳатайда маълум насли бор эди.
1910 йилда хорижлик қушлар бўйича олим томонидан ҳам мазкур қуш тури ҳақида маълумотлар тўпланган бўлиб, ҳозиргача тарихий музейда сақланади.