Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Эмлаш бўйича стратегик маслаҳат гуруҳи соғлом болалар ва ўсмирлар «COVID-19″га вакцинанинг кучайтирувчи дозаларига муҳтож эмаслигини ва бунинг ўрнига юқори хавф гуруҳидаги одамлар эмланиши кераклигини таклиф қилди.
Мутахассисларга кўра, соғлом болалар ва ўсмирларни коронавирусга қарши эмлашнинг соғлиқни сақлаш тизимига фойдаси ротавирус, қизамиқ ва пневмококка қарши вакциналарга қараганда анча паст.
Ҳисобот муаллифлари, шунингдек, «COVID-19» вакцинасининг кучайтирувчи дозалари биринчи навбатда юқори хавф гуруҳидагилар — кексалар, иммунитети паст инсонлар, тиббиёт ходимлари ва ҳомиладор аёлларга берилиши кераклигини таъкидлашмоқда. Қайд этилишича, кучайтирувчи дозалар орасидаги оптимал давр 6-12 ой бўлиши лозим.