15 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-19, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради,   ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига  17-22  метргача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи  20-25 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 15-20, кундузи  20-25 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Қашқадарё вилоятида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, Фарғона вилоятида чанг-тўзонлар билан бирга секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, ёғаётган ёмғир айрим жрйларда қорга айланиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда сади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.