Кореялик кимё муҳандислари карбонат ангидридни биопластикка айлантириш йўлини топишди.
Улар буни ҳаводаги карбонат ангидридни ўзлаштириб, фойдали материалга айлантира оладиган бактерия ёрдамида амалга оширди.
Олимлар бунинг учун Cupriavidus necator бактерияси ёрдамида икки компонентли тизим прототипини ишлаб чиқишди.
“Агар бу жараён қайта тикланадиган манбалар ҳисобидан амалга оширилса, муҳандислар қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланмасдан биопластик яратишнинг энг экологик тоза усулини яратиши мумкин. Шу билан бирга, карбонат ангидрид ишлатилади ва бу сайёрамизнинг глобал исишини секинлаштиради, дея такидлаган олимлар.