Гули Ҳамроева вафот этди



Ўзбекистон халқ артисти, балет устаси Гули Ҳамроева 76 ёшда вафот этган.

У Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг прима балеринаси, энг сара жаҳон ва миллий классик балет спектаклларидаги етакчи партиялар ижрочиси, бетакрор истеъдод соҳибаси, меҳрибон ва жонкуяр устоз сифатида бутун умрини балет санъатини ривожлантиришга бағишлаган.

Унинг «Боғчасарой фонтани», «Дон Кихот», «Эсмералда», «Дилором», «Амулет любви», «Спартак» ва бошқа кўплаб спектакллари билан тилга тушган.

Гули Ҳамроева машҳур ўзбек актёри Раззоқ Ҳамроевнинг қизи эди.