Жиззах вилояти бандлик бош бошқармасида масъул лавозимда ишлаган мансабдор шахс пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, вилоят ИИБга Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, касб-ҳунарга ўқитганлик тўғрисидаги сертификат тайёрлаб бериш эвазига пора талаб қилинаётганини билдирган.
Жиззах вилояти бандлик бош бошқармасида масъул лавозимда ишлаб келган Ш.Ш. касбга ўқитиш бўйича сертификат тайёрлаб бериш эвазига фуқародан хизматлари эвазига 400 АҚШ доллари беришини талаб қилган.
Ш.Ш. Мирзачўл тумани касб-ҳунар марказига тегишли мутахассислик сертификатини сохталаштирган ҳолда 400 АҚШ долларига сотмоқчи бўлиб, олдиндан 1 миллион 100 минг сўмини 100 АҚШ доллари ҳисобида олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга тушган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.