Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан неча кун дам олади?

Президентнинг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар дам олиш кунлари:

22 апрель —шанба;
23 апрель — якшанба;
24 апрель — душанба (кўчирилган дам олиш).
Яъни 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрель — шанба эса иш куни бўлади.

Агар 22 апрель — шанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрель — жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-кунини белгилашда Астрономия институтининг ҳилол – янги ойни кўриш ҳақидаги маълумоти ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асос қилиб олинади.