Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Давлат харидлари соҳасида жумладан, etender.uzex.uz махсус ахборот портали орқали энг яхши таклифларни танлаш бўйича ўтказилаётган танлов савдоларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги ҳамда “Рақобат тўғрисида”ги Қонунлари талаблари бўйича доимий мониторинг ишлари олиб борилмоқда.
Ўтказилган ўрганишлар давомида 19 млрд сўмлик 86 та ҳолатда қонун бузилиш ҳолатлари (5 та ҳолатда иштирокчилар ўртасида аффилланганлик ҳолатлари мавжудлиги, 48 та ҳолатда савдолар ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини бузиш, 33 та ҳолатда савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш ҳолатлари) аниқланди.