“Омикрон” штаммининг дунё бўйлаб тарқала бошлаган XBB.1.16 субвариантига “Арктур” деб ном берилган.
Илк бор шу йилнинг январь ойида аниқланган мазкур штамм ҳозир асосан Ҳиндистонда авж олмоқда. Ҳатто мамлакатнинг баъзи ҳудудларида аҳоли яна тиббий ниқоб тақишга мажбур бўляпти.
Япониянинг Токио университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқот натижасида ХBB.1.16 версияси “кракен” деб аталган ХBB.1.5 субвариантидан 1,2 баравар юқумлироқ эканлиги аниқланди.
Қолаверса, янги мутация асосан иммунитет тизимининг ишлашига тўсқинлик қилади, деган тахмин илгари суриляпти.