Cовет даврида қатағон қилинган 208 нафар ўзбекистонлик оқланди — рўйхат

Олий суд Совет даврида қатағон қилинган ва реабилитация қилинмай қолган навбатдаги шахсларга оид жиноят ишларини апелляция тартибида кўриб чиқди.9views0repliesУлашинг0

Олий судМаълум қилинишича, Олий судга яна 208 нафар шахсга оид 3 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилган.

Бош прокурор ўринбосари томонидан юқорида кўрсатилган жиноят ишлари юзасидан Олий суднинг ЖИБ судлов ҳайъатига апелляция протестини бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномалар ҳамда апелляция тартибида протестлар келтирилган.Ушбу жиноят ишлари Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисларида кўриб чиқилди. Илтимосномалар ва протестлар қаноатлантирилди.

Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан, жами 3 та жиноят иши бўйича 208 нафар шахсга нисбатан Олий суд ЖИБ судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукми чиқарилди.Таъкидланишича, оқланганлар рўйхатида Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида туғилган, фаолият олиб борган шахслар бор.Аввалроқ, қатағон қурбони бўлган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган 173 нафар шахсга оид жиноят ишлари апелляция тартибида кўриб чиқилиб, 173 нафар шахс оқланган эди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда совет даврида қатағон қилинган 408 нафар ўзбекистонлик фуқаролар реабилитация қилиниб, оқланган.Олий суднинг ҳукми билан реабилитация қилиниб, оқланган қатағон қурбонларининг рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.