Хоразмда эркак қасд олиш мақсадида 7 ёшли болани бўғиб ўлдирди

Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида эркак  қасд олиш мақсадида 9 ёшли болани бўғиб ўлдирди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди

Хабарга кўра, ҳолат 18 март куни соат 20:00 ларда Тупроққалъа тумани “Муҳаббат” маҳалласида содир бўлган. Мазкур маҳаллада вақтинча яшовчи 1980 йилда туғилган шахс шу куни ўч олиш мақсадида 2016 йил туғилган болани бўғиб ўлдирган. 

Шундан сўнг турмуш ўртоғига танишларининг олдига бориб келишини айтиб, уйдан чиқиб кетган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи процессуал тартибда қўлга олинган.