Шавкат Мирзиёев Италия мудофаа вазири Гвидо Крозеттони қабул қилди



Учрашув аввалида мудофаа идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Италия президенти Сержо Маттарелла ва Вазирлар кенгаши раиси Жоржи Мелонининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги даражаси мамнуният билан қайд этилди. Конструктив сиёсий мулоқот ривожланиб бормоқда. Кейинги бир неча йилда ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми икки баробарга ошди. Ўзбекистонда Италиянинг етакчи олий таълим муассасалари – Турин политехника ва Пиза университетларининг филиаллари фаолият юритмоқда.

Бўлажак олий даражадаги тадбирларга биргаликда тайёргарлик кўрилмоқда.

Суҳбатда энергетика, шу жумладан қайта тикланувчи энергетика, логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда амалий ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.