Қашқадарё вилоятидан ўтувчи 4Р-87 Қарши-Еттитом автомобиль йўлида содир бўлган икки йўл-транспорт ҳодисаси соқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 10 апрель куни соат 05:00 ларда ушбу йўлдан ҳаракатланиб кетаётган Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Машина қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, ўз йўналишида келаётган Spark билан тўқнашган. ЙТҲ натижасида ҳар икки машина ёниб кетган ва уларнинг ҳайдовчилари ҳамда яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.
Шунингдек, худди шу манзилда 23 апрель куни соат 04:40 ларда Lacetti ўзидан олдинда кетаётган юк машинаси орқа томонига бориб урилиб, ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.