​​Жисмоний фаоллик саратон хавфини камайтиради



Турку университетининг фин олимлари ва Швециядаги Каролинск институтидаги ҳамкасблари жисмоний фаоллик саратон касаллиги хавфини камайтириши ва уни даволаш самарадорлигини, шунингдек, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашини аниқлади.

Тадқиқотда яқинда сут безларида лимфома ва неоплазма ташхиси қўйилган 28 беморнинг маълумотларини ўрганиб чиқилди. Биринчи гуруҳнинг ёши 20 ёшдан 69 ёшгача, иккинчиси эса 37 ёшдан 73 ёшгача бўлган. Барча субъектлардан ўн дақиқа велосипед ҳайдаш сўралди. Машқдан олдин улардан бир марта ва ундан кейин эса икки марта қон намуналари олинди.

Маълум бўлишича, лимфома билан оғриган беморларнинг қон оқимида жисмоний машқлар пайтида цитотоксик Т-ҳужайралар ва NK-ҳужайралари сони кўпайган. Кўкрак бези саратони билан оғриган беморларда жисмоний машқлар лейкоцитлар, оралиқ моноситларнинг умумий сонини оширди. Шу билан бирга, кўрсаткичлардаги ўзгаришлар тезда ўтиб кетди.

Бундан ташқари, жисмоний фаолиятнинг интенсивлиги ва иккала гуруҳдаги иммунитет ҳужайралари сони ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга эришилди. Шундай қилиб, юрак қисқариш частотаси ва қон босими қанчалик юқори бўлса, шунча кўп иммунитет ҳужайралари қон оқимига тушиб боради.

Олимларнинг хулосасига кўра,
ўн дақиқага яқин давом этадиган енгил ва ўртача интенсивликдаги машқлар саратон касаллигига қарши курашиш учун зарур бўлган иммунитет ҳужайралари сонининг кўпайишига олиб келди, дейилади lenta.ru сайтида.