Uzbekistan Airways Иккинчи Жаҳон уруши фахрийлари учун бепул авиачипталар беради

Uzbekistan Airways 7 майдан 15 майга қадар Улуғ Ватан уруши қатнашчилари бўлган юртдошларимиз, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахсларга барча ички йўналишларга, Ўзбекистон Республикасидан МДҲ давлатларига, шунингдек, Грузияга бориш ва қайтиш парвозлари учун бепул авиачипталар тақдим этди. Шунингдек, уларга ҳамроҳлик қилаётган фуқароларга ҳам бепул авиачипта тақдим этилади.

Авиачиптанинг амал қилиш муддати — 1 ой. Бепул авиачипта олиш учун тегишли гувоҳнома ва ҳарбий билетни тақдим этилиши керак бўлади.