Аввалроқ муддатидан илгари Президент сайловини ўтказиш тўғрисидаги Фармон имзолангани хабар қилинганди.
Унга мувофиқ, муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2023 йил 9 июль кунига ўтказилади.
Бугун, 10 май куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси ўтказилди. Мажлисда бугундан сайлов кампаниясини бошлаш ҳақида эълон қилинди.
Сайлов округларини тузиш 15 майгача, сайлов участкаларини тузиш 25 майгача белгиланмоқда. Бундан ташқари, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тузилади.
Сиёсий партиялар ўз ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш учун сайлов кампанияси эълон қилинганидан кейин 3 кун муддат ичида Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилиши керак бўлади. Сайловда иштирок этиш учун партиялар 15 майгача ҳужжатларни тақдим этишлари зарур. 17 май – 1 июн оралиғида президентликка номзодлар кўрсатилади.