Ижтимоий тармоқФарғона вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса 2023 йил 7 май куни Қўқон шаҳрида содир бўлган.
Маълум бўлишича, Аҳиллик кўчасида яшовчи М.О. турмуш ўртоғи Г.С.ни бошқа бир эркакдан рашк қилиб, у билан яқин муносабатда бўлганлигини тан олишини сўраган. Аёл бошқа эркак билан гаплашмаганлигини билдиришига қарамасдан, эр унинг танасини турли жойларига уриб тан жароҳати етказган. Натижада, аёл шаҳар тез-тиббий ёрдам кўрсатиш марказига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат Қўқон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Дастлабки экспертиза маълумотномасида Г.С.да “ўнг кўз атроф қовоқ, чакка, яноқ, чап кўз атроф қовоқ яноқ, бўйин ўнг ён юзасидан ўнг чакка суяк соҳаларда, кўкрак қафаси орқа юзаларида, ўнг ва чап болдирида катта ҳажмдаги қон талашлари бўлиб, “енгил” тан жароҳатлари тоифасига киришлиги” ташхиси қўйилган.
Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.О.га нисбатан ЖКнинг 126 прим 1-моддаси 3-қисми яъни, оилавий зўравонлик билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.