Президент Шавкат Мирзиёев куни кеча ўтказилган видеоселектор йиғилишда ҳудудларда энергияни тежаш масаласига тўхталиб ўтди.
Жумладан, Қарши туманида ишга тушрилган 10 гектар ҳудуддаги иссиқхонада кўмирда иситиш лойиҳаси доирасида кўмирни синтез қилиш орқали йилига 2,8 миллион куб метр газ иқтисод қилинаётгани ҳамда 8 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилаётганини мисол келтирди.
Шундай лойиҳаларни бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Кўмирга бўлган талабнинг ошиши ҳисобига қазиб чиқаришни 5,3 миллион тоннадан 6,5 миллион тоннага олиб чиқиш зарурати айтилди.
Бунинг учун «Ангрен» кўмир конига 80 млн доллар кредит ажратилиши, ва «Шарғун кўмир»нинг биринчи линияси ишга туширилиши таъкидланди. Шунингдек, 14 та кўмир конига тадбиркорлар жалб қилинади.