2023 йил 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Адолат социал-демократик партияси Пленумида мазкур партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод сифатида Робахон Анваровна Маҳмудова номзоди илгари сурилди.
Қонунчиликка кўра судья сиёсий фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.
Сайлов кодексига асосан сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўз партияси аъзолари орасидан ёки партиясизни номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир.
Шу муносабат билан бугун Судьялар олий малака ҳайъати Р. А. Маҳмудованинг аризаси ва суд қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – маъмурий судлов ҳайъатининг раиси Р. А. Маҳмудованинг судьялик ваколатларини тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилди, дейилади Олий суд расмий хабарида.