Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи, 1989 й.т. Б.Ж. 2015-2021 йилларда Москва шаҳридаги олий таълим муассасасида ўқиши даврида ижтимоий тармоқлар орқали «Салафийлар» ДЭО таъсирига тушиб, «Телеграм» мессенжерида 2 та гуруҳ очган ва ушбу диний экстремистик оқим ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланган.
Шунингдек, Ўзбекистонга қайтиб келганидан кейин ҳам у ўзининг ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, экстремистик ғояларни яқин қариндошларига тарғиб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу шахснинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
Дин ишлари бўйича қўмита хулосасига кўра, унинг мобиль телефон аппарати хотирасида ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар мавжуд бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган материаллар сирасига киради.
Ҳозирда Б.Ж.га нисбатан Жиноят Кодексининг 2441-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.